«Шарқона рапсодия» – концерт эмас. Бу визасиз, қўниб ўтишларсиз саёҳат. Қозоқ рақси ўрнини ҳинд рақси олади, японча хиромлар туркча жўшқинликка қўшилиб кетади. Ва ушбу оқшомда артистларнинг шахсий ҳиссиётлари мўл-кўл. Бир замонлар, 10 йилдан сал кўпроқ вақт илгари ушбу жамоа тарихи айнан шу «Шарқона рапсодия»дан бошланган. «Culture vibe» дастурининг бу галги сони шу ҳақда.

