«Жазавага тушган Орландо» - қозоқ саҳнасида илк маротаба

Astana Opera театри саҳнасида премьера. Уч асрлик ўтмишга эга Антонио Вивальдининг «Жазавага тушган Орландо» асари томошабин эътиборига ҳавола этилди.


Антонио Вивальди – композитор, скрипкачи, педагог – ХVIII асрнинг биринчи ярмидаги энг кўзга кўринган мусиқачилардан бири. У яратган 94 опера орасида «Жазавага тушган Орландо» (асл нусха номи «Жазавага тушган Роланд») барокко ва классицизм, патетика ва қаҳрамонлик, комедия ва сеҳр турфа тусларда кўзга ташланади.


Асар сюжети бош қаҳрамонлар Альцина ва Орландо, Анжелика ва Роланд ўртасидаги муҳаббат, дўстлик, хиёнат каби туйғулар ҳақида ҳикоя қилади.

Ҳоири вақтда бутун дунёга машҳур бўлган, томошабинларни ҳаяжонга сола билган операдан сиз ҳам завқ олинг!