«Уйқудаги соҳибжамол» балети Қозоғистон талқинида

«Уйқудаги соҳибжамол» балети Қозоғистон талқинида

2013 йилда балет 20-асрнинг энг улуғ хореографларидан Юрий Григорович таҳририда «Астана Опера» театри репертуарида пайдо бўлди. Ушбу нусха академик анъаналарга ҳурмат билан яратилганди, айни пайтда, Григорович услубига хос бўлган драматизм ва тарангликни ўзида акс эттирарди. Бироқ йиллар ўтиши билан янгича назарга эҳтиёж сезилди. Қозоғистонча «Уйқудаги соҳибжамол» Юрий Григоровичнинг лицензияланган нусхасидан воз кечиб, ўзига хос постановка яратиш қарори туфайли вужудга келди. Бу ташаббусда етук балерина ва педагог Алтинай Асилмуратова ҳал қилувчи роль ўйнади. «Culture vibe» дастурининг галдаги сони шу ҳақда.