Комедия – ҳамиша тушунарли, табассум уйғотувчи, илиқ туйғулар бахш этувчи, ёқимли из қолдирувчи енгил асар. «Астана опера» театри саҳнасида кўплаб комик опералар қўйилган, лекин «Айсулу» комедиясини томошабин ҳамиша кўзлари чақнаган ҳолда томоша қилади. Чунки ундаги сюжет бурилишлари қадрдон, таниш, хотира қатларидан шахсан ўзимиз учун азиз бўлган ниманидир, ёшлигимиз ёки ота-онамиз, бобо-бувиларимизнинг ёшлигидаги тотли лаҳзаларни юзага олиб чиқади. «Айсулу» операсидаги воқеалар ўтган асрнинг 60-йилларида Алматида юз беради.

