Кўзи ожизларга мўлжалланган кўргазма: Суратларни қўл билан пайпаслаб кўриш технологияси

Кўзи ожизларга мўлжалланган кўргазма: Суратларни қўл билан пайпаслаб кўриш технологияси

Кўп қиррали ва қайсидир маънода ҳайбатли санъат дунёси бизни минг йиллардан буён ҳайратлантириб келган. Кўпинча биз буни кўзларимиз билан ҳис этамиз. Лекин кўзи ожизлар ёки кўришдан бутунлай маҳрум бўлганлар нима қилади? Бугунги кунда янги технологиялар бундай одамлар учун ҳам тасвирий санъат дунёсини очиб бераётгани қувонарли. Сайёрамизнинг турли қисмларида сўнгги ўн йилликда кўзи ожиз санъат шинавандалари учун кўргазмалар ўтказилмоқда. Италияда эса шундай одамларга мўлжалланган махсус музей бор. Қозоғистонда, Алмати шаҳридаги Қастеев номли музейда ҳам шундай тадбир ўтказилди. Бу Қозоғистон ва ҳатто Марказий Осиёдаги дастлабки шундай тадбир.