Юлдузли осмон остидаги эртак

Юлдузли осмон остидаги эртак

Аллақайда, Астана ва Кўзгуорти ўртасида, болалар машғулотлари ва катталар чемпионатлари оралиғида бир эртак яралди, дастлаб унга фақат муаллифлари ишонди. Кейин эса икки ярим минг одам ўтирган бутун зал. Бу оддий спектакль эмас. Бу шунчаки турнир эмас. Бу оддий мюзикл эмас. Бу - «Юлдузли осмон остидаги эртак». «Дисней» ҳуқуқшунослари ташвиш чекмаслиги учун айтиб қўяйлик, йўқ, бу «Аладдин» сиквели эмас. Бу шарқона қиссанинг аслияти, афсоналар, тасаввур, муҳаббат ва бал рақсларидан яратилган.

«Culture vibe» дастурининг бу галги сони шу мавзуга бағишланган.