«Қозоғистон халқига» жамғармаси 134 хайрия лойиҳасини рўёбга чиқаряпти

«Қозоғистон халқига» жамғармаси 134 хайрия лойиҳасини рўёбга чиқаряпти

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон халқига» жамоат жамғармаси бошқаруви раиси Лаззат Чинқисбаевани қабул қилди. Давлат раҳбарига ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди. Бугунги кунда жамғарма таълим, спорт, маданият ва соғликни сақлаш соҳаларида 130 тадан зиёд хайрия дастурлари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаряпти. Онкология хизматига ёрдам беряпти, шифохоналарга, шу жумладан, нурланиш терапияси учун замонавий ускуналар харид қилишда иштирок этяпти. Таълим соҳасида грантлар бериш, қишлоқ мактабларини ривожлантириш, таълим жараёнига STEM-ўқитиш ҳамда рақамли ечимларни жорий этиш каби лойиҳаларда эътибор қаратяпти. Болалар ва ўсмирларнинг, шу жумладан, сунъий интеллект соҳасида қўшимча билим олиши учун имкон яратяпти. Давлат раҳбари хайрия лойиҳалари тизимли, манзилли ва шаффоф шаклда рўёбга чиқарилиши лозимлигини таъкидлади.

Лаззат Чинқисбаева, «Қозоғистон халқига» жамоат жамғармаси бошқаруви раиси:

- «Қозоғистон халқига» ижтимоий соҳанинг беш йўналишда хайрия ёрдами беради. Улар қаторида спорт, шу жумладан, қурилган ва режалаштирилган инклюзив спорт иншоотлари, таълим, яъни лойиҳаларимизда қатнашаётган қишлоқ мактаблари ҳам бор. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш давом этяпти, туманларда реабилитация марказлари ташкил қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси