Қозоғистондаги референдум якунлари чиқарилди

Қозоғистондаги референдум якунлари чиқарилди

Сайловчиларнинг 77,18 фоизи Қозоғистон Конституциясига киритилган ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. 17 минтақанинг барчасида мутлақ кўпчилик ўзгаришлар тарафдори эканлигини билдирди. 5 июнда бўлиб ўтган референдум шундай якунланди. Брифингда Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилишича, 68,05 фоиз фуқаро ёки салкам 8 миллион қозоғистонлик овоз берган.

Нурлан Абдиров, марказий референдум комиссияси раиси:

– Шу тариқа, «Республика референдуми тўғрисида» Конституциявий қонуннинг 31-моддасига кўра референдум ўтказилган деб тан олинди. Референдумда қабул қилинган қарор мажбурий кучга эга ва қўшимча ҳужжатлар билан тасдиқланмайди. Референдумда Конституцияга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар референдум натижалари расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.