Қозоғистонда Бола
ҳуқуқлари бўйича конвенцияси ратификациясининг30 йиллигига бағишланган 4 та
почта маркаси айланмага чиқарилди. Ташқи
ишлар вазирлигида дастлабки маркаларга тамға уриш маросими ўтказилди. Марка
дизайни оила ҳамжиҳатлигини, ҳар бир болага ғамхўрлик ва ҳимояни тамсил этади.
Талғат Ғазизов, «Қозпочта» ҲЖ бошқарувчи директори:
- Маркалар номинали 450 тенге, умумий адади 6000 та,
Қозоғистон почтасининг барча бўлимларига юборилади. Кўпчиликка маълумки, почта
маркаси – рамзий давлат ҳужжати, мамлакатда юз бераётган турли воқеалар ва
муҳим саналар муносабати билан айланмага чиқарилади.
Таъкидлаш лозимки, бу воқеа Қозоғистоннинг болаларни муҳофаза
қилиш ва уларнинг фаровонлигини таъминлашга оид кўплаб тадбирлари рамзига
айланди. Республика минтақаларида болалар ваколатхоналари бор. Бола
ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс, Болалар фаровонлиги индекси ишлаяпти. Қозоғистон Ҳукумати ва ЮНИСЕФ беш йилга мўлжалланган
ҳамкорлик дастурини тайёрлаяпти.
Рашид Мустафа Сарвар, ЮНИСЕФнинг Қозоғистондаги
вакили:
- Ҳужжатда биз муҳокама қилаётган янги чорловлар,
дейлик, иқлим ўзгариши, кибермаконда болаларни қандай муҳофаза қилиш, рақамли
таълим, инклюзив таълим, ментал саломатлик ва бугунги кунда долзарб бўлган
бошқа масалалар бор. Биз соғлом ва билимли фуқаролари бўлиб улғайиши учун
болалар ва ўсмирларга қандай ёрдам бериш кераклигини ўйлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси