Қозоғистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ниятида. Йил бошидан буён дон ва дон маҳсулотлари етказиб берилаётган ҳудудлар кенгайди, маҳсулот ҳажми ортди. Шу жумладан, Эрон яна арпа харид қила бошлади. 10 ой ичида бу давлатга 710 минг тонна маҳсулот юборилди, бу эса аввалги йилдагидан 69 фоизга кўп. Маккажўхори етказиб бериш ҳажми ҳам бир ярим марта ортди. Эрондан ташқари 117 минг тоннасини Тожикистон ва Ўзбекистон харид қилди. Мамлакатда етиштирилган ясмиқ ҳам хорижда харидоргир. Маҳсулот экспорти 7 марта ортди ва 80 минг тоннага етди.
Унинг кўп қисми Европа давлатларига сотилди. Хитойга мой-ёғ маҳсулотлари экспорти бўйича рекордни янгиланди ва чорак миллиард долларли натижага эришилди. Эслаатмиз, Қозоғистон ёғ-мой заводлари Шанхайда бўлиб ўтган Хитой халқаро импорт кўргазмасида 56 миллион долларга контракт имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.