Ақтауда ланка ясовчи цех ишга тушди

Ақтауда ланка ясовчи цех ишга тушди

У Ақтау шаҳрида ўйинда ишлатиладиган спорт анжомини тайёрловчи цех очди. Ўзбекистон ва Россиядан дастлабки буюртмалар кела бошлади. Цех кунига мингта ланка чиқаради. Лекин талаб анча катта. Тадбиркор иш ҳажмини кенгайтириш ниятида. Ланка ясаш учун зарур материал турли вилоятлардан келтирилади. Энг муҳими, нозик қўй терисини жун узунлигини ҳисобга олган ҳолда текис қирқиш. Сўнгра терига рух қопланган пўлат тугмача маҳкамланади.

Анвар Шайхимов, тадбиркор:

- Цехимиз иш бошлаганига атиги бир ой бўлди, лекин харидор кўп. Қозоғистоннинг барча минтақалари, яқин хориж давлатларига маҳсулот сотяпмиз. У ёшлар ўртасида оммалашиб кетишига умид қиламиз. Ҳозирча мингта ланка чиқара оламиз. Иш ҳажмини кенгайтириш, яқин келажакда маҳсулот ишлаб чиқаришни кунига 5 мингтага етказиш ҳақида ўйлаяпмиз.

Ланка ўйини қоидалари оддий: уни ерга туширмай тепиш керак. Ҳавода тутиб туролмасангиз, гал навбатдаги ўйинчига ўтади.

Роман Ўразимбетов, Манғистау вилояти аралаш яккакурашлар федерацияси президенти:

 - Умрини спортга бағишлаган мураббий сифатида шуни таъкидлай оламанки, ланка вестибуляр аппаратни, реакцияни, кўриш қобилиятини яхшилашга хизмат қилувчи фойдали машғулот. 13-16 декабрь кунлари  вилоятимизда ўқитувчилар ўртасида ланка тепиш бўйича турнир ўтказдик. Январда гран-при ташкил қилинади, вилоят чемпиони аниқланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси