Қозоғистонда да геологиялық барлауға 240 млрд теңге бөлінеді

Қозоғистонда да геологиялық барлауға 240 млрд теңге бөлінеді

Қозоғистонда келгуси уч йилда геологик разведка бўйича 20 та йирик лойиҳа рўёбга чиқарилади. Шу жумладан, мис, олтин, қўрғошин, ноёб ер элементлари, барит, боксит конларини аниқлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади. Лойиҳалар ерни зондлар орқали тадқиқ қилиш натижалари, аэрогеофизик ва геохимик маълумотлар, дала ишлари натижалари таҳлил қилинади. Лойиҳага кўра, 100 минг квадрат километр майдонда 1:50.000 масштаблик геологик харита яратилади. Замонавий усул геологик прогнозларнинг аниқлигини оширади. Чўкинди жинслар ҳавзаларида сейсмик разведка ўтказилади. Геологик инфратузилма учун жами 240 миллиард теңге ажратилди. Лаборатория-таҳлил базасини янгилаш ва геологик маълумотларни рақамлаштириш кўзда тутилган. Бу ишлар Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг замонавий геологик разведка усуллардан фойдаланиш бўйича топшириғини бажариш бўйича чора-тадбирлар доирасида амалга ошириляпти.

Дамир Кўбенов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Геология қўмитаси раисининг ўринбосари:

- Геологик прогноз ишлари сифатини ошириш, тахмин қилинган захиралар мавжудлигини тасдиқлаш, мамлакат минерал хомашё базасини кенгайтириш мақсадида 2026 йилда ер ости бойликларини аниқлаш учун 50 минглик маштабда геологик тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган. Шу шаклда ер остини геологик ўрганиш халқаро даражада кенг тарқалганидан хабардормиз. Натижаларни харитага тушириш истиқболли ҳудудларни аниқлашга, геологик, инвестициявий таваккалларни камайтиришга ёрдам беради. Кейинроқ уларда маҳсулот қазиб олиш учун хусусий сармояларни жалб этишга ёрдамлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси