«Фан жамғармаси» илмий
фаолият натижаларини тижоратлаштириш
бўйича энг истиқболли лойиҳаларни грант шаклида молиялаштириш бўйича
янги танлов эълон қилади. Аризалар 19 декабрдан бошлаб қабул қилинади. Бюджет
икки йил давомида ўзлаштирилиши зарур. Жами 22 миллиард тенге ажратилади. Битта
илмий лойиҳа учун 350 миллион тенгегача олиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, бугунги
кунда «Фан жамғармаси» портфелида 218 та лойиҳа бор. Уларнинг кўп қисми фаол
сотилмоқда, 16 таси эса маҳсулотини экспорт қиляпти. Умумий сотув ҳажми 34
миллиард тенгени ташкил қилди.
Юлия Вяткина, «Фан жамғармаси»
ҲЖ инвестициялар ва янги лойиҳалар департаменти директори вазифасини бажарувчи:
- Асосан МДҲ
давлатлари, Хитой, Араб Амирликларига сотилади. Бизда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш ривожланган, туя сути асосида яратилган биологик
фаол қўшимча – «Саумал» чиқариляпти.
Бир миллиард тенгедан зиёд пулга маҳсулот сотган қозоғистонликлар
лойиҳалари билан ҳамкорлик қиламиз. Улар орасида юқори сезгирликдаги компьютерлар
ишлаб чиқарувчи PC4U каби ёрқин лойиҳалар ҳам бор. Уларни кучишлатар тизилмалар
харид қилади. Агросаноат мажмуасида озиқ-овқат сифатини текшириш, ПЗР-тизимлари
бўйича истиқболли лойиҳа мавжуд.
Таъкидлаш лозим, жамғармада
маълум қилинишича, соҳалар бўйича олганда портфелда кўпроқ қишлоқ хўжалиги, агромаҳсулотни
қайта ишлаш, кимё, тиббиёт саноатига оид лойиҳалар жамланган. Шунингдек, геология
разведкаси, туризм, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича ҳам қатор
таклифлар мавжуд.
Юлия Вяткина, «Фан жамғармаси»
ҲЖ инвестициялар ва янги лойиҳалар департаменти директори вазифасини бажарувчи:
- Қозоғистон
олимларининг салоҳияти анча юқори, тобора такомиллашиб боряпти. Биз буни
тижоратлашувга чиқарилаётган лойиҳалар мисолида яққол кўриб турибмиз. Ҳозир
бизда Брайль тренажёри лойиҳаси мавжуд, шу кунларда АҚШ, Сингапурда сотиляпти.
Турли-туман соҳалардаги бошқа лойиҳалар ҳам мавжуд. Биз қатор барьерларга дуч
келганмиз. Аммо «Фан жамғармаси» улардан ўтишга ёрдамлашади. Биз шунчаки грант олувчилар маблағни ўз ўрнида
ишлатишини назорат қилмаймиз. Балки «Қазақ Экспорт», «Қазтрейд» билан, Хитойдаги, халқаро ташкилотларидаги ҳамкорлар билан маҳсулот экспортга
чиқишини осонлаштиришга интиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.