Қозоғистон стартаплари дунё бозорида эътироф қозонмоқда. Astana Hubда бўлиб ўтган Global
Outsourcer акселерация
дастури якунларига кўра 15 та IT-компанияси умумий қиймати 355 минг доллар
бўлган 100 тага яқин экспорт контракти имзолади. Қозоғистон ишланмаларига 24 давлатдан буюртма келди. Улар қаторида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Канада, Малайзия, Бирлашган Араб амирликлари, Австралия ҳам бор. Таъкидлаш лозимки,
акселерация дастури янги эҳтимолий мижозларни тошиш, онлайн-майдончалар ва бошқа
бозорларда савдо қилиш малакаларини оширишга йўналтирилган.
Айгерим Алшинбекова, Astana Hub Бизнес-дастурлар офиси бош менежери:
– Асосан фронтэнд, бэкэнд ишланмалар, сунъий интеллект, гугл-скрипт ва бошқаларга харидорлар топилди. Ушбу дастурдан мақсад - 3 ой ичида халқаро майдлнчалар орқали дастлабки сотувларга эришиш, экспорт учун буюртма ва контрактларга эришиш эди. Биз бунда компанияни тўла пардозлаймиз ва халқаро буюртмалар олишига ёрдамлашамиз. Келаси йили биз яна бир гуруҳ очишни режалаштиряпмиз. IT-компанияларни мазкур ишларимизда қатнашишга чақирамиз.
Абдумалик
Сарманов таржимаси