Дунё ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди фақат долзарб чорловларни муҳокама қилиш эмас, биргаликда уларни ҳал этиш йўлларини белгилаб олишга ҳам хизмат қилади. Мамлакатимиз руҳонийларининг таъкидлашича, технологик ўзгаришлар фаол давом этаётган бугунги кунда маънавий маёқларнинг аҳамияти кескин ортади. Айни вақтда, замонавий ишланмалар, шу жумладан, сунъий идрок ҳам инсонпарварлик қадриятларини илгари суриш учун хизмат қилади.
Александр, Астана ва Қозоғистон митрополити:
- Эътиқодли инсон фан ютуқларини инкор этмайди. Энг муҳими, унинг ютуқлари, шу жумладан, сунъий интеллект ҳам одамларга хизмат қилиши керак. Фан, таълим ва маърифат яна битта бирлаштирувчи омилга айлана олади. Қозоғистон мисолида, маънавий етакчилар съездининг аҳамияти ҳақида гапирсак, унинг қарорлари ҳар бир давлатга, ҳар бир диний жамоатга етиб бориши ҳақида қайғуришимиз зарур.
Қозоғистондаги диний конфессия вакиллари бугунги кунда ёшлар орасида маънавий қадриятларни тарғиб этиш муҳимлигини таъкидлайди, чунки дунёнинг келажагини ёшлар белгилайди. Жорий йилда съезд доирасида ёш диний етакчилар форуми ҳам ташкил қилинади, у расмий тадбирлар қаторида ўтади.
Ростислав Новгородов, Қозоғистон Республикаси Евангелия-Лютеран черкови епископи:
- Бу сафар тақдим этилган концепция менга маъқул келди, унда фақат қуруқ маъоузалар эмас, жонли мулоқот, муаммолар муҳокамаси, эркин микрофон кўзда тутилган. Дин, Яратувчи, нажоот топиш ва бошқалар борасида ўртамизда фарқ бўлгани ҳолда барчамизни бирлаштирадиган мақсад бор – муносиб авлод тарбиялаш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

