Қўшни Россияда 12-17 ёшдаги ўсмирлар ўртасида вакцинация кампанияси давом этяпти. Коронавирусга қарши препарат партияси мамлакат минтақаларига салкам бир ой муқаддам келганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, ўтган ҳафтада 40 минг ўсмир вакцина олди. Уларга Sputnik M вакцинаси киритиляпти, у Sputnik V нинг ўзи, фақат беш марта енгиллатилган. У ҳам икки компонентдан иборат. Айни вақтда 15 ёшгача бўлганлар эмланиши учун ота-оналар розилиги зарур. Таъкидлаш лозимки, ўтган икки ҳафта мобайнида Россияда КВИ юқтириш ҳолатлари кескин ошди. Суткасига 180 мингтагача коронавирус ҳолати рўйхатга олиняпти.
Людмила Кирсанова, амбулатория бўлими раҳбари:
- Қўнғироқлар кўп, албатта. Вакцинацияга қизиқиш катта. Навбат пайдо бўлмаслиги учун вакцинация олдиндан ёзилиш орқали поликлиникаларда амалга ошириляпти.
- Касал бўлмаслик учун эмланиш зарур. Онам рози бўлди. Бориб келиқол, деди.
Абдумалик Сарманов таржимаси