Давлат раҳбари Саудия Арабистонига амалий сафар билан борди. Куни-кеча Қосим-Жўмарт Тўқаев қирол Салмон бин Абдул-азиз ал-Сауднинг таклифи
билан ушбу давлатга етиб келди. Қозоғистон Президенти
Мадинадаги Муҳаммад пайғамбар масжидига
борди. Қозоғистон етакчисига кўрсатилган
алоҳида ҳурмат белгиси сифатида Расулиллоҳ дафн этилган жой очиб кўрсатилди. Бугун эса Қосим-Жўмарт Тўқаев Жидда шаҳрида
ўтказиладиган «Марказий
Осиё + Кўрфаз
араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» давлат раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси