Бугун КХШТ мамлакатлари етакчиларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтади. Аввалроқ видеоанжуманга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида бу йил коллектив хавфсизлик кенгашига раислик қиладиган Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг ахборот хизмати хабар қилганди. Бу ерда энг муҳим масала – Қозоғистондаги вазият муҳокама қилинади. Таъкидлаш жоизки, республикага Коллектив тинчликпарвар кучларини олиб келиш ниҳоясига етди. Улар стратегик муҳим объектларни қўриқлашмоқда. Тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда вазият тўлиқ барқарорлашгунча бўлиб туради.