Қозоғистонлик олима Дана Ўтебаеванинг лойиҳаси товушли
датчиклар ва таълимий технологиялардан фойдаланган ҳолда, дронларни аниқлаш
тизимини яратишга қаратилган. Бугунги кунда осмондаги дрон билан бировни
ҳайратлантира олмайсиз. Учувчисиз жиҳозлар ажойиб тарзда видеога олади,
жўнатмаларни етказиб беради, тоғ ҳудудлари ёки фалокат юз берган, етиб бориш
қийин жойларни, дала ва ўрмонларни назорат қилади. Йил сайин дронлар зиммасидаги вазифалар ортиб боряпти. Лекин бу
технологиялар инсон ва ҳатто давлатга жиддий хавф туғдириши мумкин.

