Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан келувчи сайёҳлар сони ошган

Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан келувчи сайёҳлар сони ошган

Қозоғистон чет эллик саёҳатчиларни тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Миллий статистика бюроси маълумотларига қараганда, 2023 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга чорак миллион киши туризм мақсадида ташриф буюрган, амалий мақсадларда келганлар сони эса 266 минг нафар. Ҳиндистон фуқаролари келиши олти мартага  кўпайган. Хитойдан келувчилар сони 43 ярим фоизга ошган. Саёҳатнинг янги йўналиши сифатида Қозоғистонни танлаётган Жанубий Корея сайёҳлари уч мартага кўпайган бўлса, Америка ва Ўзбекистондан келаётганлар сони 1,7 марта, Буюк Британия фуқаролари 1,5 марта ошгани кузатилди. Меҳмонлар кўпроқ Алмати, Астана ва Ақмўла вилоятларида бўлган. Дам олувчилар меҳмонхоналар, бир қаватли бунгало, қишлоқ жойлари ва коттежларни афзал кўрмоқда, камчилик одам хостеллар ва турбазаларни танлаган. Келувчиларнинг нисбатан кўпроғи – бир миллиондан зиёдроқ одам Алмати тоғ кластерида қайд этилган. Манғистау курорт зонасига тахминан 163 минг киши,  Шучинск-Бурабай зонасига эса 132 мингдан ошиқ сайёҳ борган.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.