«Talk and Cook» шоусининг меҳмони – Италиянинг Қозоғистондаги элчиси Марко Альберти. Жаноб Альберти ва дастур бошловчилари ҳақиқий итальян макарони пиширади, айни вақтда Қозоғистон ва Италия маданияти, урф-одатлари ва таомларини таққослайди. Меҳмонимиз дунёдаги энг совуқ пойтахтлардан бирига қандай кўниккани, Қозоғистон ва Италия орасидаги икки томонлама муносабатлар истиқболлари ҳақида фикр алмашади.