Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси бош ошпази Карлос Марсал - “Talk & Cook” шоусининг бу галги меҳмони! Дастур мобайнида ҳурматли меҳмон тансиқ таомларни тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашади. Шу билан бирга, жаноб Марсал турли мамлакатларда, хусусан, давлат бошлиқлари ёнида орттирган ошпазлик тажрибаси, айни пайтда, яқин келажакка аталган режалари, масалан, китоб ёзаётгани борасида ҳикоя қилади.