Марокаш ошхонасидаги энг асосий миллий таом

Марокаш ошхонасидаги энг асосий миллий таом

Муҳаммад Рашид Маанину, Марокаш Қироллигининг Қозоғистондаги элчиси – «Talk & Cook» шоусининг навбатдаги меҳмони. Ушбу дастурда Марокаш миллий емаги бўлган кускус тайёрлашни ўрганамиз, бу мамлакатнинг барча минтақаларида машҳур ва севимли овқат бўлиб, одатга кўра, жума кунлари масжидда намоз ўқилганидан сўнг тортилади. Меҳмон пазандалик мактабида ўқишдан олган тажрибаси билан ўртоқлашиб, Марокаш ошхонаси сирларини очиб беради. Бундан ташқари, жаноб элчи Қозоғистон-Марокаш ўртасида визасиз тартиб жорий этилишига доир тафсилотларни айтиб ўтади. Қозоғистон марокашлик сайёҳлар учун нимаси билан қизиқарли, қозоғистонликлар Марокашда айнан қаерга боргани маъқул? Шулар барчаси ҳақида «Talk & Cook» нинг янги сонида, Марокашнинг Қозоғистондаги элчиси билан.