Шимолий Македониянинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Сали Лимани – «Talk&Cook» шоусининг бу галги меҳмони. Ушбу сонда меҳмон бизни македон ошхонасининг энг машҳур таоми – Тавче Гравче рецепти билан таништиради. Бу – сопол идишда пишириладиган ловия. Бундан ташқари, собиқ элчи Қозоғистондаги дипломатик фаолияти якунлари борасида сўзлаб беради. Узоқ ўтмишда Сали Лимани киносаноатда продюсер бўлган, аммо кейинчалик ҳаётини кескин ўзгартиришга қарор қилган. Продюсерликдан элчиликка қадар бўлган йўлни қандай босиб ўтгани, нима учун ушбу соҳалар орасида биз ўйлагандан кўра кўпроқ ўхшашликлар борлиги ҳақида «Talk&Cook» ошхонасида билиб оламиз.

