Аяулим Нурғўжина. Шифобахт узум

Аяулим Нурғўжина. Шифобахт узум

Ток — энг қадимий маданий ўсимликлардан бири. Минг йиллардан буён етиштирилади. Узумнинг аҳамияти фақат мевасида эмас. Унинг пўстлоғи ва уруғида ўта қимматбаҳо модда — саломатлик учун ўта аҳамиятли, ажойиб хоссаларга эга полифеноллар бор. Узумнинг ажойиб хоссалари қозоғистонлик олима Аяулим Нурғўжинанинг полифенолли энергетик гель оғир ва зарарли шароитларда ишлаётган ишчилар соғлигини қандай мустаҳкамлаши борасидаги тадқиқотлари учун мавзу бўлди.