Гўзаллик ва психология: либос одам кайфиятига қандай таъсир қилади?

Гўзаллик ва психология: либос одам кайфиятига қандай таъсир қилади?

Қозоғистонда мода саноати жадал ривожланмоқда. Харидорлар тобора талабчан бўлиб боряпти, улар қулайлик ҳамда чидамлиликни йўқотмаган ҳолда, ўзига хос кўриниш йўлларини излайди. Маҳаллий дизайнерлар борган сари кўпроқ халқаро мода намойишларида иштирок этмоқда, ўз ишларида инновацияларни жорий этишга интилаётир. Бу материал танлашда бўлганидек, бичим, аксессуар, фактурадаги дадил ечимларга ҳам тааллуқли.

Мамлакат мода подиумида дадил ёндашуви ҳамда мураккаб ишлари билан ажралиб турадиган дизайнерлар бор. Шундай модельерлардан бири - Евгения Саладинова. Қомат хусусиятларини ҳисобга олган андаза конструкцияси, плюс сайз ва ёрқин рангли ечимлардан фойдаланиш – у яратган бренднинг ташриф қоғози.