Ермек Талипбаев: 30 тоннага яқин юкни кўтарамиз...

Ермек Талипбаев: 30 тоннага яқин юкни кўтарамиз...

«East-West Link» лойиҳасининг бу галги сонида Қозоғистондаги равнақ топиб келаётган логистика тизимининг муҳим нуқтаси – «Жетиген» транспорт-логистика маркази фаолияти билан таништирамиз. Хитой сарҳадларига яқин ерда жойлашган ушбу марказ минтақа бўйича юк ташувини самарали ташкил этишда катта аҳамият касб этади. Инновациялар ва автоматлаштириш туфайли «Жетиген» Қозоғистоннинг савдо алоқаларини мустаҳкамлаб, мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиб келаётир.