Франциядаги Шарқ тиллари ва цивилизациялари институти талабалари қозоқ тилини ўрганади. Икки йиллик узилишдан сўнг хорижий таълим даргоҳида ушбу қўшимча курс 6 октябрдан иш бошлайди. Шу тариқа, ўрганилаётган 105 та тил сафидан жой олади. Бир неча ўн нафар хорижлик талаба қозоқ тилини ўзлаштириш истагини билдирган. Астанадаги Франция элчихонаси ходимлари фикрича, бунга сабаб ёшларнинг Марказий Осиёга, мамлакатимизга қизиқиши ортиб бораётганида. Шу билан бирга, Бешинчи республика таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Йилига беш юз нафардан зиёд қозоғистонлик ушбу давлатга ўқишга боради. Жумладан, уларнинг бир қисми қўшма стипендия дастурлари доирасида таълим олмоқда.
Ксавье Ле
Торривеллек, Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси таълим соҳасида ҳамкорлик
бўйича атташеси:
- Қозоғистонлик
талаба Францияга исталган йўналишда ўқиш учун бориши мумкин. Билим даражаси
юқори бўлса, олий иқтисодиёт ёки олий муҳандислик мактабларига кира олади. Жорий
йилнинг 6 октябридан бошлаб, Франция Шарқ тиллари ва цивилизациялари олийгоҳида
қозоқ тили курслари иш бошлашидан мамнунмиз. Бу ҳозирча қозоқ тили
ўқитилаётган, Қозоғистон ва собиқ Совет Иттифоқидан ташқарида бўлган олий
таълим даргоҳи ҳисобланади. Европадаги ягона билим маскани. Кўпчилик учун
маълум ва машҳур бўлган INALCO институти шундай имконият яратди. Бу эса Франция
ва Қозоғистон ўртасида жуда яхши дўстлик алоқалари мавжудлигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.