Қозоғистон ва
Жанубий Корея иқтисоднинг нохомашё секторида ҳамкорлик қилади. Тонгги
мусаффолик мамлакати бу борада энг янги технологик ечимларини тақдим этишга
тайёрлигини билдирди. Мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ишлари давом этяпти. KIGAM Корея Геологик тадқиқотлар институти Қозоғистон
шарқидаги геологоразведка ишларида қатнашаяпти. Корейс ҳамкасблар ёрдамида соҳа
кластери яратиш билан бирга тоғ-кон соҳаси ходимлари ходимлари малакасини ошириш
ҳам кўзда тутилган. Корея Республикасининг Қозоғистондаги элчиси бу борада
қўшма режаларни баён қилди. Чжо Тэ-Ик, икки давлат сиёсатшунослари ҳамда
аналитиклари Астанада ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишда. Экспертлар
таъкидлашича, Қозоғистон Кореянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкори бўлиб
қолмоқда. 32 йиллик ҳамкорлик давомида бу республика салкам 4 ярим миллиард
доллар инвестиция киритди. Корея минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликни
кенгайтиришни режалаштирмоқда. Келгуси йилга мўлжалланган «Марказий Осиё –
Жанубий Корея» саммити ушбу мақсадга хизмат қилади, дейишди экспертлар.
Айдар Курмашев, Қозоғистон Республикаси
Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё
тадқиқотлари бўлими раҳбари:
- Жанубий Корея Қозоғистон инвесторлари илғор бешлигига киради. Асосий эътибор инвестицияларнинг фақат тижорат лойиҳаларига киритилган капитал сифатида эмас, Қозоғистон инсон капиталига ҳам сарфланишига қаратиляпти. Биз профессионал экспертизани кўчириб олишимиз, яъни, автомобиллар учун янги агрегатлар ишлаб чиқаришни ҳам ўрганишимиз зарур. Бу Қозоғистон иқтисодига мультипликатив самара бериш учун керак.
Чжо Тэ-Ик, Корея Республикасининг Қозоғистондаги
фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Мамлакатларимиз иқтисодиётлари бир-бирини тўлдиради,
деб айтиш мумкин. Икки давлатнинг ўзаро иқтисодий алоқаларида катта салоҳият
кўряпман. Маданий-гуманитар муносабатларни ҳам бемалол аъло даражада дея
оламиз. Бу — тушунарли, халқларимиз маданияти, анъаналари ўхшаш. Қозоғистонда 120
минг нафардан зиёд этник корейс яшаши ҳам жуда муҳим. Улар кўп томонлама
алоқалар ўрнатишимизда кўприк бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси