Чўқон Валихонов ҳақида китоб тақдим этилди

Чўқон Валихонов ҳақида китоб тақдим этилди

«Чўқон Валихоновнинг тақдири ва мероси». Жетису вилоятидаги Шўқан қишлоғида жойлашган қозоқ олими, саёҳатчиси, этнографи шарафига бунёд этилган музейга шундай китоб келтирилди. Жарас Ермекбаев бу китобни 30 йил давомида ёзган. Чўқон ҳаётини ўрганиш учун у бир неча мамлакат  архивларидаги ноёб ҳужжатлар билан танишган.

Жарас Ермекбаев, китоб муаллифи:

- Жуда серзаҳмат иш бўлди. Буюк аждодимиз ҳақида ёзиш осон эмас. Материаллар у қадар кўп эмас. МДҲнинг кўплаб давлатларидаги кутубхоналарига бордим. Эски тилда ёзилган, чанг босган том-том асарларни ўқидим. Бир гап билан айтганда, осон бўлмади. Эндиликда китоб ўқувчисини топади, деган умиддаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.