«Астана Опера»да бу юк қозоқ бастакори Муқан Тўлебаевнинг 110 йиллиги шарафига концерт берилди. Симфоник оркестр, хор ва яккахонлар юртимиз классигининг, шу жумладан, аввал ижро этилмаган ижод намуналари билан бирга замондош муаллифларнинг асарларини ҳам ижро этди. Санъат шинавандаларига Муқан Тўлебаевнинг «Қўзи Кўрпеш - Баян сулу» операси, «Кут мени, кут», «Нозик рўмолча» романслари тақдим этилди. Шунингдек, Ахмед Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг операсидан Абай арияси, Абзал Мухитдиннинг «ал Форобий» асаридан «Гуллар рақси» ижро этилди. Таъкидлаш лозимки, бу оқшом иккита жаҳон премьераси намойиш этилди. Алиби Абдинуровнинг мазкур тадбир учун атайин ёзилган скрипка ва оркестр учун концерти ва Серикжан Абдинуровнинг «Фороб-Ўтрор» вокал-симфоник поэмаси тақдим қилинди.
Серикжан Абдинуров,
Қозоғистон Республикаси Бастакорлар уюшмаси раиси:
- Бу тадбир – Муқан
Тўлебаевнинг юбилейига бағишланган якуний концерт. Биз унинг дастурида Қозоғистон бастакорлик
мактабининг турли авлодларига оид муаллифлар бўлишини истадик. Натижада,
Бастакорлар уюшмаси фаолиятидаги эволюцияни кузатиб бориш имконияти туғилди. Айтмоқчи,
ташкилот келгуси йилда 85 йиллик юбилейини нишонлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.