Кўпинча, «овозсиз» касалликлар буйракка таъсир қилади. Унинг иши аста-секин ёмонлашади. Одам касалликнинг дастлабки босқичида ўзини меъёрдагидек ҳис қилади, буйрак қон тозалаш вазифасини бажара олмаётганини сезмайди. Даволанмаса, бу ҳолат буйраклар етарли даражада ишламаслигига олиб келади. Диализга эҳтиёж пайдо бўлади. Қозоғистонлик олим Абдужаппар Ғаипов энг ёмон сценарийнинг олдини олиш устида ишлаяпти. У буйракдаги ўзгаришни кўрсатувчи ва касалликдан огоҳлантирувчи оқсилларни излайди. Унинг тадқиқотлари фақат даволаш эмас, касаллик боришини прогноз қилиш ва оқибатларига қарши олдиндан ҳаракатланишга қаратилган.

