Арманбек Омирғали - Қозоғистон фанининг юзи. У уран эритмасидан фақат уран эмас, ноёб ва ўта қиммат металл - рений олиш технологиясини ишлаб чиқяпти. Рений авиация, энергетика ва электроника ишлаб чиқаришида тенги бўлмаган маҳсулот. Уран қазиб олувчи компаниялар учун бу - янги объектлар қурмасдан туриб қўшимча даромад олиш имконияти. Мазкур технологиялар табиий захиралардан имкон қадар самарали фойдаланиш учун келажакда бошқа ноёб металларни қазиб олишда ҳам ишлатилиши мумкин.

