Тегишли ҳужжат «Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида муҳокамага қўйилди. Ишланма муаллифи - Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси. Шу жумладан, стандартларда тозининг текис жунли «жарғақ қулақ», «тиқир тази» турлари ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Бошқа параметрлар ҳам камчилик ҳисобланмайди.
Умуман олганда, республикада қозоқи ит зотлари бўлган този ва тўбет фаол кўпайтириляпти. Бу ишда Ақмўла овчилари фаол. Манарбек Исқақов ҳам болалик ҳавасига ҳаётини бахш этганлардан бири. Унинг овчи итлари кўп марта турнир ва пойгаларда биринчи бўлган. «Този итлар билан ов қилиш санъати – миллий бойлигимиз, у давлат ёрдамига муҳтож», дейди итбоқар. Бунинг учун питомниклар, кинологик марказлар очиш зарур. Ва бу ишга ёшларни жалб этиш керак.
Айбек Искак, охотник:
- 2018 йилдан бошлаб биз мустақил равишда итлар ўртасида пойгалар ўтказиб келамиз. Ҳамма ишни ўз ҳисобимиздан, ўз пулимизга қиламиз. Ёшларни бу ишга жалб этамиз. Олис қишлоқларда този итларни кўпайтираётган ёшлар кўп. Турнирлар кўпайса, този ва тўбетларнинг оммалашишига шубҳа йўқ. Овчи итлар туширилган видеоларни ижтимоий тармоқда тарқатиш қизиқишни оширади.
Маҳаллий раҳбарият овчи итлар турнирлари ва пойгаларини ташкил этишга имокният даражасида ёрдам бераётганини таъкидлайди. Лекин кўпроқ кўмаклашишга този билан овлашнинг миллий спорт тури сифатида рўйхатга олинмагани моне бўляпти.
Қуаниш Қараулов, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бўлим бошлиғи:
- Тозининг ривожланишида асосий йўналиш - курсинг. Ит вазифани қанча вақтда бажаришига қараб унга ўрин берилади. Қозоғистонда спорт сифатида рўйхатдан ўтиши учун минтақаларнинг камида 50 фоизида федерация очилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси