«Бизнинг тарих» дастурининг бу галги сонида таниқли қозоқ
рассоми, графикачи мусаввир, қозоқ рассомчилигига пойдевор қўйган шахслардан
бири - Абилхан Қастеев ҳақида ҳикоя қиламиз.
У 1944 йилда «Халқ рассоми» унвонига сазовор бўлиб,
Қозоғистонда биринчи халқ мусаввирига айланди. Унинг картиналари Шўролар даври
ҳаёти, манзараларини ўзида акс эттиргани билан ажралиб туради. Рассом
мамлакатда коммунизм қурилишининг барча муҳим жараёнларини қоғозга туширди.
Маҳоратли мусаввир ўзи яшаган давр гувоҳи ўлароқ, атрофидаги оламни тасвирлаб
берди.
Гўзал инсоний хислатлари билан одамларни ўзига тортган
иқтидорли рассом ҳақида «Бизнинг тарих» дастурида батафсил танишинг.