Бугун Қозоғистон Президенти Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирини қабул қилди. Светлана Жақупова Қосим-Жўмарт Тўқаевга
ижтимоий-меҳнат соҳасини ривожлантириш борасида ахборот берди. Ўтган беш ой
давомида 143 мингдан кўпроқ қозоғистонлик иш билан таъминланган. 232 мингдан
зиёд одам манзилли ижтимоий кўмак олган. Меҳнат хавфсизлигига келадиган бўлсак,
республикамизда профессионал таваккалларни аниқлаш, баҳолаш ва улар
профилактикасининг автоматлашган тизими жорий қилинмоқда. Мамлакатда
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ишга туширилган меҳнат муносабатларини
декларациялаш механизми ҳимоя қилади. Бундан ташқари, Қозоғистонда
Лойиҳаларнинг инновациявий навигатори жорий қилинади. У давлат
инвестицияларининг самарадорлигини ошириш, иш ўринларини сифатли режалаштириш
учун ишлаб чиқилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

