Спорт ва санъат уйғунлиги. Спорт бал рақслари

Бир замонларда юлдузларга қўл узатса етадигандек кўринадиган олис тоғда яшайдиган донишманд ҳузурига бир йўловчи борибди. "Қалбимда рўй бераётган ўзгаришларни сўз блан ифодалаб бера олмаяпман", дебди у. "Унда рақсга туш!" дебди донишманд. Рақс - қалб тили. Бу олам метафораси, ҳаёт фалсафаси. Ким учундир бу - икки киши суҳбати. Рақс - ҳамиша суҳбат.