Опера ёки балет учун театр либосини яратиш – нафақат тасаввур парвози ва ижодий иш, балки хийла машаққатли меҳнат ҳамдир, у тикиш, бичиш, чизиш ва ҳатто заргарлик маҳоратига эга бўлишни талаб қилади. Ижро даражаси жуда юксак, бунинг учун бир неча соатлаб вақт керак бўлади. Қийинчиликларга қарамасдан, якуний маҳсулот – либос ўзида ғаройиб санъат асарини ифода этади, у опера ёки балет томошасини яхшилашга ҳисса қўшади, томошабинни асар ижодкорларининг тасаввур оалмига эргаштириб кетади.

