Бибигул Тўлегенова қозоқ мусиқа санъатининг фахри. Номи афсонага айланган бу хонандага халқнинг меҳри ўзгача. Таниқли санъаткор ижоди болалар мусиқа мактаблари дастурига киритилган. Унинг қозоқ операси равнақига қўшган ҳиссаси, улкан меҳнатлари кўпгина маданиятшунослар ва мусиқашунослар тадқиқоти учун мавзу бўла олади.

