Вознесенск кафедрал собори қандай сирларни яширган?

Вознесенск кафедрал собори қандай сирларни яширган?

Алмати – жадал ўзгаришларга қарамасдан, тарихий моҳиятини сақлаб қола билган шаҳар. Қачонлардир бу вазмин ҳарбий форпост эди, бугун эса – ҳаёт қайнаётган мегаполис. Аммо бу ерда авлодларга ўтмиш борасида эслатиб турувчи тарих товуши янграйдиган жойлар топилади. Шундай масканлардан бири Вознесенский кафедрал собори саналади, меъморчиликнинг ноёб намунаси.

Ёғочдан бино қилинган бўлса-да, мустаҳкамлиги билан тош иншоотлардан асло қолишмайдиган ушбу ибодатхона узоқ вақт давомида – то 1977 йилда «Қозоғистон» меҳмонхонаси пайдо бўлгунига қадар Алматидаги энг баланд иморат бўлган. Ҳозирда шаҳар марказини мазкур улуғвор биносиз тасаввур қилиш имконсиз. Халқ орасида бу бино битта ҳам мих ишлатмай қурилган, деган гап юради. Бу ростми? Батафсил ушбу дастурда билиб оласиз.