Миллий университет ҳақида ҳаяжонсиз сўз айтиш мушкул. Бу жой Алмати ичра чинакам водийга айланган. Дастлаб бу ер ўзига хос табиатга эга эди: қалин ўт-ўлан, сершовқин дарахтзор, илиқ дашт шамоли... Ғарбий ёнбағирликда – яшнаган Ботаника боғи. Университет шаҳарчасида ўт-ўланлар узра томчилаётган ёмғир шоирлар илҳомини уйғотарди.
Йиллар ўтди, даврлар ўзгарди. Бугунги кунда
шаҳарча анчагина ўсди. Янги ўқув корпуслари пайдо бўлди, ўқув жараёнида жаҳон
стандартларига мос келадиган кўпсонли некбин ўзгаришлар рўй берди.

