Сеҳрга тўла санъат маскани

Сеҳрга тўла санъат маскани

Алмати давлат цирки аллақачон рамзга айланган. Йиллар бўйи санъатда ўз ўрнини яратиб келмоқда. 1972 йилда қад ростлаган цирк биноси совет модернизми ва кўчманчи маданият белгиларини акс эттирган. Тошдан тикланган ўтов, пўлатдан ясалган чанғароқ, айлана майдон каби ечимлар муаллифи - Владимир Кацев.