Дизайнда замонавий этника

Бу – ўзи яратган ҳар битта либосга қалбини жо қиладиган бренд. Уларнинг ҳар бир коллекцияси қозоқ маданияти ва анъаналарининг гўзал оламига саёҳатдир.
Дизайнер Жанна Маликова замонавий модага олиб кириш орқали кўҳна қозоқ ҳунарларини асраб қолишга интилади. У ҳар бир инсоннинг индивидуаллигини ажратиб кўрсатадиган нодир либослар яратади.
Қозоғистонликлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланган миллий маҳсулотлар қандай яратилади? Бу ҳақда «Silk Way» телеканалидаги «Sense of style» дастурида билиб оласиз.