Инсон ўз йўлидан бораётганида, ҳамма
нарса энг яхши тарзда амалга ошади. Қозоғистондаги муваффақиятли коллекциядан
сўнг Мединани Нью-Йоркдаги намойишга таклиф қилишди, бу – дунёнинг энг илғор
мода марказларидан бири.
New York Fashion Week тарихида илк бора қозоғистонлик
Медина Сақтағанова миллий либос моделларини тақдим этган илк дизайнер бўлди.
Яқин келажакда дизайнер яна Нью-Йоркка боришни,
томошабинларни қозоқча колоритга эга маҳсулотлар билан янгидан қойил қолдиришни
режалаштирган.