Динара Абдулина: Янгиланган этник мотивлар

Мазкур бренд ҳар қандай тадбир учун мос келадиган либослар яратади. Аммо булар барчаси оддийгина кийим-кечак эмас. Маҳсулотларга баъзида очиқ-ошкора, гоҳо эса нозиклик ва кўнгилга тегмайдиган тарзда қозоқ миллий мотивлари қўшиб юборилади, бу эса уларни мода оламида кўзга ташланувчан ҳамда қийматга эга қилиб кўрсатади.
Бренд асосчиси Динара Абдулина ўз фаолиятини бошлаган дастлабки пайтларданоқ ўз олдига мақсад қўйди – нео-этник услубда либослар яратиш, бунда ўзига хос ноёб матоларни ишлатиш.

«Silk Way» телеканалидаги «Sense of style» дастурида этник мотивларга эга эксклюзив маҳсулотлар!