Қуролсиз кураш: «Жубан» спектаклида қандай сир яширинган?

Қуролсиз кураш: «Жубан» спектаклида қандай сир яширинган?

Жубан... Бир неча йиллардан буён Қозоғистон томошабинларини ҳаяжонга солаётган, уни яқиндагина ортда қолган юз йилликдаги машъум йиллар сари бошловчи спектакль. Орамизда 20-аср тарихи нақадар қонли бўлганини ички титроқ билан эслай оладиганлар етарли. Бу оғриқли саҳифаларнинг қанчаси қозоқ халқи тақдири ҳақида ҳикоя қилишини ҳам. Спектакль ажойиб, оқил, иқтидорли инсон тақдири тўғрисида. Лекин унинг шахсий изтироблари ортида халқ орзу-умидлари, бошидан кечирган синовлари акс этади. 

Бу – Жубан Мўлдағалиев. Журналист, шоир, миллатнинг норасмий мадҳиясига айланган абадий сатрлар унинг қаламига мансуб. Гап «Мен қозоқман» достони ҳақида кетяпти, албатта.