Мусиқа – нозик дидли шахсият эгасини шакллантириш ва тарбиялашда энг яхши восита. Қолаверса, болалар туғилганидан бошлаб, савқи табиийга боғлиқ равишда мусиқадан таъсирланади, шўх оҳангни эшитса, хурсанд бўлади, сокин мотивлар остида эса уйқуга кетади. Кўпчилик ота-оналар фарзандларини мусиқа оламига жалб этишга уринади, ихтисослашган мактабларда ўқитишга талаб ҳамиша бирдай юқорилиги шундан далолат. Қозоғистонда мусиқа таҳсили қўшимча таълим тоифасига киради – яъни болалар умумтаълим мактабларидаги ўқишига қўшимча равишда мусиқа мактабларига ҳам қатнайди.