Ижод чегара билмайди. Театр санъати классик жанрлари чегараларини ошиб ўтиши муносабати билан йирик шаҳарларда тажриба маданият масканлари очила бошлади. Улаода шаклланган муҳитнинг ўзи муталқо ўзгачалиги билан ажралиб туради. Ҳатто театр жойлашган бинонинг ўзи дунёқарашингизга таъсир кўрсатади, ривожлантиради.
Бу жой Советлар давридан қолган иншоот. Бомбапана сифатида бунёд этилган. Совуқ уруш йилларидан қолган ёдгорлик. Оғир металл эшиклари, бетон деворлари бор, бошқа кўплаб ўз сирларига эга манзилгоҳ. Масалан, дизель бўлмаси бор: унда ядро уруши бўлган ҳолатда бункерда яширинганларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ўрнатилган генератор турибди. Шунингдек, одамларнинг ташқарига чиқишини таъминловчи яширин йўлаклар қурилган.

