Қозоғистонда карантин зоналари бўйича янги тушунча киритилди. Мамлакат бош санитар-врачи Ерлан Қиясовнинг янги қарорида шу ҳақда маълум қилинди.
Энди яшил, сариқ ва қизил зоналардан ташқари «тўқ қизил» зона ҳам кўрсатилади. Унга касаллик юқтириш эҳтимоли энг юқори, юқумли касалликлар учун ажратилган ўринларнинг 70 фоиздан зиёди банд бўлган минтақалар киради. Бундан ташқари, санитар-врач «Ашиқ лидери» тушунчасини жорий этди. Уларга рўйхатга олинган мижозлар улуши кўп бўлган тадбиркорлик объектлари киритилади. Бу корхоналарга қўшимча имтиёзлар берилади. Уларнинг иш вақти узайтирилади, объектга 10 фоиз кўпроқ мижоз кириши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси