Қозоғистон коллежларига абитуриент қабул қилинди

Қозоғистон коллежларига абитуриент қабул қилинди

Жорий йилда 133 минг ёш қозоғистонлик мамлакат коллежларида таълим олиш учун грант олди. Жами 190 минг абитуриент техник ва касб-ҳунар таълимини ола бошлайди. Эртага, 1 сентябрдан улар машғулотларга киришишади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра,  2025 йилгача давлат буюртмаларининг 70 фоизи техник ихтисосликларга ажратилади.

 

Алтай Рахимберлин, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги департаменти бошқармаси раҳбари:

Шуни ҳам айтиш керакки, жорий йилда давлат таълим буюртмаси 50 минг ўринга ортди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, асосий эътибор техник ихтисосликларга қаратилди. Улар қаторида геология, энергетика, металлургия ва машинасозлик, транспорт, IT, қурилиш, педагогика ва тиббиёт ҳам бор. Бундан ташқари, 75 минг абитуриент квота асосида ўқийди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.